Янгиликлар

Байрам ҳаммага бирдек бўлиши керак.

Энг кўнгли ўксик инсонлардан бири бу хаста инсондир. Битта хаста бемори бор уйда шу оила касал бемор дегани. 

Байрам кунлари шундай хаста беморлар ҳолидан хабар олиш,  уларнинг кўнглига хурсандчилик олиб кириш мақсадида бугун 31 декабр куни Ургут туман ҳокими М.Турдиев туман тиббиёт бирлашмасида соғлиғини тиклаб олиш учун даволаётган беморлар ҳолидан хабар олиб, уларга совғалар улашди.   

Ургут тумани ҳокими Маматжон Турдиевнинг янги йил табриги.

Ҳурматли Ургутликлар!

Барчангизни яқинлашиб келаётган янги 2020-йил билан чин қалбимдан туман ҳокимлиги ва ўз номимдан  табриклайман. 2019 йилда туманимизда бир қанча ижобий ўзгаришлар бўлди. Ушбу ишларни бошида турган нуронийларимиз, хожи оналар, хожи боболар ҳамда фаолларимизга чин қалбимдан самимий изҳорларимни билдираман.

Эртани эрта демасдан, кечани кеча демасдан жон жаҳди билан халқимиз ва фуқароларимиз дарди билан яшаган барча масъулларга рахматлар айтаман. 

Байрам эҳсон билан янада гўзал ўтади, зеро эҳсон- савобли амаллардандир

Бутун оламнинг Парвардигори меҳрибон Аллоҳ карами кенг, саховати чексиз бўлган зотки, У ўз хазинаи ғайбиясидан бандаларига қанча инъом қилса-да, ундан ҳеч бир нарса камаймайди. Парвардигоримиз биз бандаларини ҳам Ўзининг сифатларидан ўрнак олиб, доимо хайру саховатли бўлишга ва эҳсон қилишликка буюради. 

“Эҳсон” деганда бировга бирор неъматни бериш ва фазлу карам кўрсатиш тушунилади. Лекин “эҳсон” сўзи луғатда “яхшилик қилиш, эзгулик кўрсатиш” маъноларини ҳам англатади. 

Хайр эҳсон саҳоватпеша инсонларгина қилиши мумкин бўлган улуғ иш.

Ургут тумани хокимлиги, туман диний идора ва ташаббускор хомий ташкилотлар билан биргаликда тумандаги Мурувват уйига даволаётган ногиронларга байрам дастурхони ташкиллаштириб берилди. 

Саҳоватпеша ҳомийларга туман ҳокимлиги ўз миннатдорчилигини билдиради.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15