ФУҚАРОНИНГ МУРОЖААТИ ҚАНОАТЛАНТИРИЛДИ
10.01.2020 - 12:59“Ургут” эркин иқтисодий зонаси директори Ж.Хайдаровнинг автомобилда халқаро юк ташиш учун рухсатномалар ўз вақтида берилмаётганлиги тўғрисидаги мурожаати кўриб чиқилди.
Аниқланишича, эркин иқтисодий зонаси иштирокчиси ҳисобланган “Kamalak Tekstil” ва “YEC Gilam” МЧЖлар номига келаётган 73 та юк автомобиллар (гранула маҳсулотлари ортилган) Туркманистон Республикасидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириш учун рухсатномаси (халқаро юк ташишлар учун) бўлмаганлиги сабабли давлатлар чегарасида туриб қолган.