Боғи Эрам қаерда жойлашган ва у ҳақда нималарни биласиз?
16.09.2020 - 13:4790-йилларнинг бошида дунёдаги энг йирик газеталарнинг биринчи саҳифалари ғоят муҳим археологик топилмалар ҳақидаги хабарлар билан тўлиб-тошди. Археологик қазилмалар пайтида қадимги араб шаҳри топилган эди. Бу топилма тарих фани учун ниҳоятда муҳим бўлди, чунки бу шаҳарнинг мавжудлиги кўпгина мунозараларга сабаб бўлиб келарди. Энг муҳими - бу шаҳарнинг номи Қуръони Каримда ҳам, кўпгина тарихий қўлёзмаларда, йилномаларда зикр қилинган эди. Бу шаҳарда Од қавми яшаган эди.