Қишлоқ хўжалиги вазирлиги раҳбарияти деярли янгиланди

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги раҳбарияти деярли янгиланган. Вазирга 3 та янги ўринбосар тайинланган.

Кеча Президент администрацияси раҳбари Зайнилобиддин Низомиддинов раислигида бўлиб ўтган йиғилишда (суратда) шу масала кўрилган (https://agro.uz/uz/news/agro/ishlo-kh-zhaligi-vaziriga-yangi-rinbosarlar...).

Тайинловлар

Мақсуд Рўзметов вазирнинг ерлардан самарали фойдаланиш масалалари бўйича ўринбосари;
 Саидкамол Хўжаев вазирнинг озиқ-овқат саноатини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари — Озиқ-овқат саноатини ривожлантириш бош бошқармаси бошлиғи;
 Шуҳрат Мирзаев вазирнинг молиявий ва иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари;
 Ботиржон Сулаймонов вазирнинг фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясини таъминлаш бўйича ўринбосари — Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази бош директори.

2015-2020 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15