Янгиликлар

Айни дақиқаларда Халқаро конгресс марказида 1 октябрь - Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтмоқда. Маросимда Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этмоқда

Унда давлатимиз раҳбари сўзга чиқиб, юртимиздаги барча ўқитувчи ва мураббийларга табрик йўллади. Табрикда миллионлаб фарзандларимиз қалбига илм-фан зиёсини сингдириб, уларни эл-юртга муносиб инсонлар қилиб тарбиялаётган заҳматкаш ва олийжаноб устозларимизга чин дилдан миннатдорлик билдирилди. Жамиятимизда устозларга бўлган ҳурмат, уларнинг обрў-эътибори ва нуфузини ошириш борасидаги ишларнинг пировард мақсади, юртимизда илм-фан, таълим-тарбия соҳаларини ривожлантириш, тараққиётимиз учун зарур интеллектуал авлодни тарбиялашга қаратилгани алоҳида таъкидланди.

Ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этишда маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари, китоб ўқишга қизиқишини ошириш бўйича 5 та муҳим ташаббусни амалга ошириш тўғрисида

Туманимизда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигидаги 2019 йил 19 мартда “Ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этишда маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари, китоб ўқишга қизиқишини ошириш бўйича 5 та муҳим ташаббусни амалга ошириш тўғрисида”ги йиғилиш баёнини ижроси бўйича жорий йилнинг 29 сентябръ кунида 5 та муҳим ташаббус бўйича тадбирлар бўлиб ўтди                                                                                                               

“Зарафшон” газетасининг интернетдаги www.Zarnews.uz сайтида эълон қилинган “Ургутда талабга жавоб берадиган санитар-гигиеник шохобча йўқ” сарлавҳали мақола эълон қилинган

“Зарафшон” газетасининг интернетдаги www.Zarnews.uz сайтида эълон қилинган “Ургутда талабга жавоб берадиган санитар-гигиеник шохобча йўқ” сарлавҳали мақола эълон қилинган.

Ушбу мақола юзасидан Ургут тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати томонидан ҳозирги вақтда ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Санитар-гигиеник шохобчалар бўйича атрофлича ўрганиб жавоб берамиз.

Ургут тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

«Ҳамкорликка тайёрмиз», — Бош вазир Абдулла Арипов Тожикистонда

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ишчи ташриф билан Тожикистон Республикасида бўлиб турибди. Ҳар икки давлат делегацияси ўртасида бўлиб ўтган учрашув давомида Абдулла Арипов иқтисодий, ижтимоий ва маданий алоқалар борасида гапириб ўтди.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15