Янгиликлар

Андижонда юк машинаси икки қизалоқни босиб кетди

Андижон вилоятида “Volvo” ҳайдовчиси икки кишининнг умрига зомин бўлди. Бу ҳақда  ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар қилмоқда.

Йўл-транспорт ҳодисаси 28 сентябрь Булоқбоши тумани “Саноат” МФЙ, Гастрол кўчасидан ўтган “Булоқбош-Андижон” автомашина қатнов йўлида рўй берган. Қирғизистон фуқароси 28 ёшли ҳайдовчи Ш.Л. “Volvo” автомашинасида ҳаракатланаётиб, бошқарувни йўқотган ва қарама-қарши йўналишга ўтиб кетган.

Бугун Самарқандда ҳарорат нисбатан пасайиши кутилмоқда

Самарқанд вилоятида ҳаво ўзгариб туради, қисқа муддатли ёмғир ёғади. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Ҳарорат кечаси 8-13 даража илиқ, кундузи 15-20 даража иссиқ бўлади.

Вилоятимизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво булутли бўлади, қисқа муддатли ёмғир ёғади. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Ҳарорат 15-20 даража иссиқ бўлади.

Cамарқандда муз саройи ва океанируми бўлган  янги сайёҳлик объекти қурилмоқда

Самарқанднинг сайёҳлик салоҳиятини оммалаштириш мақсадида шу кунларда Нарпай кўчасида «FAMILY PARK» инновацион боғининг кенг кўламли қурилиш ишлари амалга оширилмоқда.

Парк ҳудудида муз саройи, кўп функционал савдо-кўнгилочар, оилавий дам олиш ва спорт-соғломлаштириш мажмуаси, океанариум ва бошқалар фаолият юритиши режалаштирилган. Лойиҳанинг умумий қиймати 57 млрд сўмни ташкил этади. 

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15