Янгиликлар

Туман ҳокимлиги ходимлари учун навбатдаги ўқув-соати бўлиб ўтди

Бугун, 31 октябр куни Ургут туман ҳокимлиги мажлислар залида ҳокимлик ходимлари учун навбатдаги ўқув-соати бўлиб ўтди. Унда туман ҳокимининг ўринбосарлари, гуруҳ раҳбарлари, умумий бўлим, бош ва етакчи мутахассислар, иқтисод, инвестиция, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими масъул ходимлари иштирок этишди.

Ургут туманида хотин-қизларга: Қурилиш материаллари тақдим этилди

Хотин-қизларнинг муаммоларини ҳал этиш ҳамда уларнинг турмуш шароитини яхшилаш мақсадида олиб борилаётган амалий ишлар туманимизда  тизимли йўлга қўйилган.

Мамлакатимизда хотин-қизларнинг жамият ҳаётидаги ўрни ва нуфузини ошириш, уларнинг моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, ижтимоий ҳимоясини кучайтириш ҳамда ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.  

УРГУТ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АППАРАТ БОШҚАРУВИДА ЯНГИ ТАЙИНЛОВ

Туман ҳокимининг жорий йил 29 октябрдаги қарорига кўра, Хайдаров Жавлонбек Хайруллоевич Ургут тумани ҳокимининг  Ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Жавлонбек Хайруллоевич бугунги кунга қадар Ургут тумани ҳокимининг Ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари лавозимида фаолият юритиб келган.

Вилоят Бандлик Бош бошқармасига бошлиқ тайинланди

Исроил Исмоилович Жабборов вилоят бандлик бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

И.Жабборов шу пайтгача Ургут тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган. 

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15