Янгиликлар

Усмонхон Алимов навбатдаги бор дунёнинг энг обрўли мусулмонлари рўйхатига киритилди

Ўзбекистон Мусулмонлар идораси раиси муфтий Усмонхон Алимов дунёнинг энг обрўли 500 мусулмони рўйхатига киритилди. Муфтий 166-ўринда қайд этилган.

Уммоннинг қироллик ислом стратегик тадқиқотлари маркази Жоржтаундаги мусулмон-насроний бир-бирини тушуниши Маркази дунёнинг энг обрўли мусулмонлари рейтингини 2009 йилдан буён эълон қилиб келади.

Энг обрўли 50 мусулмон рўйхатига дунёдаги исмоилитлар етакчиси Шоҳ Карим Ал-Ҳусайний (30 ўринда) киритилган.

Энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари

Давлат бошқарувига инновацион бошқарув усулини кенг жалб этиш давлатнинг ортиқча меҳнат ва моддий ресурслари тежалишига, вақтни самарали бошқаришга, давлат фуқаролик хизматчиларининг ўз устида изланиши ва илм олишига имконият яратади

Давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга қилган дастлабки Мурожаатномасида “Натижадорлик ҳаммамиз учун бош талаб, асосий мезонга айланмоқда”, деб алоҳида таъкидлаган эди.

Бу борада энг кўп қўлланиладиган усул “Энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари” (KPI-Key Performance Indicator) ҳисобланади. 

Халқ депутатлари Ургут тумани Кенгашининг ўн бешинчи сессияси бўлиб ўтди

Сессияда Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, туман ташкилотлари раҳбарлари, халқ таълими ва мактабгача таълим бўлими масъуллари шунингдек тумандан сайланган вилоят Кенгаши ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари иштирок этишди.

Кун тартибида Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мамлакатимиз таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан соҳаси ривожини жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони лойиҳаси муҳокама этилди. 

Ўзбекистонда энг кўп ажралиш қайси ҳудудда қайд этилди?

Ўзбекистон бўйича 9 ойда энг кўп ажримлар сони бўйича Тошкент шаҳрида кузатилди. Энг кам Навоий вилоятида қайд этилган.

2020 йилнинг 9 ойида республика бўйича 19 970 та ажрим ҳолатлари қайд этилган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 3 608 тага кам.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ўтган 9 ой мобайнида ФҲДЁ органларида қайд этилган ажримлар сони бўйича Тошкент шаҳри – 2746 та, Андижон – 2271 та, Тошкент – 2074 та, Самарқанд – 2058 та ва 1988 та билан Фарғона вилоятлари юқори ўринни эгаллаган.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15