Янгиликлар

ИЖТИМОИЙ СОҲА ОБЪЕКТЛАРИДА ЎРГАНИШ ИШЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

Ургут тумани прокурори, 2-сектор раҳбари Шухрат Холмурзаев бошчилигида сектор худудидаги  бир нечта ижтимоий соҳа объектларида  куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари  ўрганилди. Моддий техник базаси кўздан кечирилди.

Шунингдек мактабгача таълим ташкилотларида карантин чораларига риоя этилганлик ҳолатлари ҳам ўрганилди. Ўрганишлар жараёнида аниқланган камчиликларни бартараф этиш чоралари белгиланди. 

Халқ банкига савол, мурожат ва шикоятларингиз борми? “Call center”га қўнғироқ қилинг.

Халқ банкининг бутунлай янги форматдаги “Call center” марказида барча  мурожаатларингиз телефон орқали қабул қилинади. 

 Мурожаатни марказ мутахассиси ўзи ўрганиб, жавоб беради, банк ходимига улаб берилмайди. Зарур бўлса, филиал ёки республика ходимига қўнғироқ қилиб, масалага ойдинлик киритади. 

Қўнғироқ қилиб навбатга тушган ва уланолмаган мижозларга марказ операторларининг ўзлари қайта қўнғироқ қилишади. 

УРГУТ ТУМАНИДА ФАН ОЛИМПИАДАСИНИНГ ИККИНЧИ БОСҚИЧИ БОШЛАНДИ

Жорий йилнинг 4 октябрь куни туман ҳудудидаги умумтаълим мактабларининг ўқувчилари учун фан олимпиадасига старт берилди.

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик юзасидан ўрганишлар  

Ургут тумани ҳокимлиги ишчи гуруҳи томонидан, туманимизнинг 1-сектор ҳудудида жойлашган умумтаълим мактабларида ҳамда 10дан ортиқ нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида  бўлиб, куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати, пандемия шароитида ўқувчиларнинг таълим олиши учун яратилган шароитлар, муассасадаги мавжуд муаммо ва камчиликларни ўрганди.

Ушбу таълим ташкилотлари фаолиятида кузатилган камчиликларни бартараф этиш юзасидан чора-тадбирлар белгиланди.

 

 

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15