Янгиликлар

Ургут туманида Касб-ҳунарга ўқитиш маскани ўз фаолиятини бошлади 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 11 августдаги “Камбағал ва ишсиз фуқароларни тадбиркорликка жалб қилиш, уларнинг меҳнат фаоллигини ошириш ва касб-ҳунарга ўқитишга қаратилган ҳамда аҳоли бандлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4804-сонли қарорига мувофиқ, туманда ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга қайта тайёрлашни самарали ташкил этиш ҳамда меҳнат бозорида талаб юқори бўлган янги касб-ҳунар ва мутахассисликларга эга бўлиш учун уларга тегишли шарт-шароитлар яратиш мақсадида туманнинг 1-сонли касб хунар мактабида ўқув маскани фаолияти йўлга қўйилди.

Аълохотин маҳалласида  ёнғиндан зарар кўрган оилага ёрдам берилди

Жорий йилнинг 11 октябрь куни Ургут тумани Аълохотин маҳалласидаги М. Олимованинг хонадонида ёнғин содир бўлган эди. Бугун Ургут туман ҳокими в.в.б  Азамат Туронов мутасадди раҳбарлар билан биргаликда ёнғиндан зарар кўрган ҳолат  атрофлича ўрганилди.  

Бахтсиз ҳодиса туфайли зарар кўрган оилага 50 дона шифер ва 50 дона старапила олиб берилди.

Электрлаштирилган темир йўлларнинг узунлиги бўйича қайси ҳудуд етакчи?  

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2020 йил 1 январь ҳолатига жами темир йўлларнинг фойдаланиладиган узунлиги 6 150,2 км.ни ташкил этган. Жами темир йўлларнинг умумфойдаланиладиган темир йўллар узунлиги 4 735,1 км.га тенг.
 
 Умумфойдаланиладиган темир йўллар узунлигида электрлаштирилган темир йўлларнинг улуши 38,7 фоизни ташкил этиб, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,1 фоиз пунктга юқори бўлди.

РАСМИЙ МУНОСАБАТ 

Ижтимоий тармоқларда Ургут туман Мерганча махалласида яшовчи фуқаро П.Маҳмарахимовнинг маҳалласи худудида жойлашган артезиан қудуғи атрофидаги ер майдонини ажратиб бериш масаласида  мурожаат қилган. Ушбу мурожаат юзасидан Ургут тумани ҳокимлиги Қурилиш бўлими қуйидагилар маълум қилади.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15