Янгиликлар

Тадбиркорнинг мурожаати ижобий ҳал этиладиган бўлди

Туманда фаолият юритаётган "Зухриддин голден фруитс" МЧЖ раҳбари Ҳамдамов Мухаммад туман ҳокимига қилган мурожаати бўйича бугун туман ҳокими Ботир Жабборов ушбу тадбиркор фаолият кўрсатаётган қайта ишлаб чиқариш корхонасида бўлди.

Тадбиркорнинг муаммолари тингланиб мутасаддиларга керакли топшириқлар берилди ва унинг ижроси туман ҳокимининг шахсан назоратида эканлиги таъкидланди. 

Жорий йилнинг 27 ноябрь куни Халқ депутатлари Ургут тумани Кенгашининг навбатдаги ўн еттинчи сессияси бўлиб ўтди

Сессия кун тартибида қуйидаги масалалар муҳокама қилинди:

1)  2020 йил 3 чорак якуни билан даромадлар режасининг ошириб бажарилган қисми ҳисобидан ва туман ҳокимининг заҳира жамғармасидан ажратиладиган маблағлар тўғрисида;

2)  Темир дафтарга киритилган фуқароларни камбағалликдан чиқариш, уларга иш ўрни яратиш, зарур эҳтиёжларини ўрганиб, шунга муносиб тарзда ёрдам бериш, молиявий аҳволини яхшилаш бўйича секторлар кесимида шакллантирилган рўйхатларни қайтадан тасдиқлаш ҳақида;

Президент раислигидаги видеоселектор йиғилиши давомида ҳудудларда хизматлар соҳасини ривожлантиришга қаратилган устувор вазифалар муҳокама қилинди

Йўл бўйи инфратузилмасини яхшилаш орқали қўшимча хизматлар яратиш имкони борлиги таъкидланди. Қишлоқ хўжалиги соҳасида замонавий хизматлар кўламини кенгайтириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Туманлар кесимида аниқ вазифаларни ўз ичига олган ҳукумат қарори қабул қилиш вазифаси қўйилди.

“Sattor medical center” шифохонаси фойдаланишга тайёр 

Ургут шаҳар Навоий шоҳ кўчасида жойлашган бино “Ургут Маъруф ҳожи” МЧЖга инвестициявий ҳамда ижтимоий мажбуриятларни бажариш шарти  билан нол қийматда берилган эди.

“Ургут Маъруф ҳожи” МЧЖ  томонидан лойиҳа қиймати 26 млрд сўм маблағ сарфланиб, 60 ўринга мўлжалланган “Sattor medical center” шифохонаси фойдаланишга тайёр ҳолда келтирилди. Бугун туман ҳокими Б.Жабборов ушбу шифохонани кўздан кечирди. 

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15