Ургут туманида Касб-ҳунарга ўқитиш маскани ўз фаолиятини бошлади
13.11.2020 - 18:06Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 11 августдаги “Камбағал ва ишсиз фуқароларни тадбиркорликка жалб қилиш, уларнинг меҳнат фаоллигини ошириш ва касб-ҳунарга ўқитишга қаратилган ҳамда аҳоли бандлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4804-сонли қарорига мувофиқ, туманда ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга қайта тайёрлашни самарали ташкил этиш ҳамда меҳнат бозорида талаб юқори бўлган янги касб-ҳунар ва мутахассисликларга эга бўлиш учун уларга тегишли шарт-шароитлар яратиш мақсадида туманнинг 1-сонли касб хунар мактабида ўқув маскани фаолияти йўлга қўйилди.