Янгиликлар

Бугун Ургут тумани ҳокими Б.Жаббаров ва тегишли мутасадди ташкилот раҳбарлари билан биргаликда туманнинг чегара ҳудудида жойлашган Ваткан-Қузибек маҳалласига борди

Туман ҳокими маҳалла ҳудудидаги ҳашар йўли орқали таъмирлаш ишлари олиб борилаётган эски масжид биноси билан яқиндан танишди ва ўзининг таклифларини берди. 

Бир неча йиллардан бери ҳудудда фуқароларни қийнаб келаётган муаммолари билан ҳам танишди. 

Мутасаддилар тоғ чўққилари этагида жойлашган Сойғус қишлоғида бўлишди

Ургут туман ҳокими Ботир Жабборов, 3-сектор раҳбари Отабек Жалиловларнинг галдаги ташрифи тоғ чўққилари этагида жойлашган Сойғус қишлоғи бўлди.

Мутасаддилар қишлоқ аҳлининг турмуш тарзи ҳамда ҳудудда жойлашган 32-умумтаълим мактабининг бугунги ҳолати билан яқиндан танишдилар.

Мактабга 31 тонна кўмир ёқилғиси етказилган. Иссиқлик етказиш учун имкониятлар мавжуд.

Ургут туман давлат хизматлари маркази янги бинода иш бошлади

Жорий йилнинг 4 декабрь куни Ургут туман ДХМ биносининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда туман ҳокими Б.Жабборов, ДХА вилояти бошқармаси раҳбари М.Қурбонов, нуронийлар, жамоат фаоллари иштирок этишди. 

Замонавий шароитларни ўзида мужассамлаштирган марказнинг инновацион биноси барпо этилишида ўз ҳиссасини қўшган “URGUT SIFAT MOLLARI” МЧЖ қурилиш жамоаси раҳбарига миннатдорлик билдирилди.

Камонгарон маҳалласида Сайёр қабул бўлиб ўтди

Сайёр қабулда туман ҳокими Б.Жабборов, мутасадди ташкилот вакиллари ҳамда маҳалла фуқаролари иштирок этишди.

Сайёр қабул жараёнида аҳоли томонидан ичимлик суви, ер низолари, тадбиркорлик масалалари бўйича мурожаатлар келиб тушди.

Саккизга яқин мурожаатлар ўрганилиб, мазкур мурожаатларнинг аксарияти жойида ҳал қилинган бўлса қолган масалалар ечими юзасидан тегишли ташкилотларга топшириқлар берилди.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15