Янгиликлар

Тумандаги умумтаълим мактабларида олиб борилаётган қурилиш ишлари ўрганилди

Бугун Ургут туман ҳокими Ботир Жабборов  мутасадди ташкилот раҳбарлари билан биргаликда, туманимиздаги 22, 93, 57, 102 - умумтаълим мактабларида олиб борилаётган таъмирлаш ишлари билан танишди.

Шу билан бирга, туманимизнинг Камонгарон маҳалласида жойлашган мактабгача таълим ташкилотида давом этаётган қурилиш ишларини ҳам кўздан кечириб, тегишли кўрсатма ва топшириқлар берди.

Ушбу қурилиш таъмирлаш ишларини шаҳсан туман ҳокими назоратга олган бўлиб, яқин кунларда олиб борилаётган ишлар якунланиб аҳолига фойдаланиш учун топшириш режалаштирилган.

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Расмий муносабат 

Ижтимоий тармоқларда “Маҳалламиздаги трансформатор ҳар 2-3 кунда таъмирлаб турилади” Ургут тумани Қизилбош маҳалласидаги трансформатор жуда эски бўлиб, ҳар 2-3 кунда таъмирлаб турилади" ушбу мурожаат юзасидан Ургут тумани қурилиш бўлимининг расмий муносабати.

Бугун туман Халқ қабулхонасида туман ҳокими Ботир Жабборовнинг фуқаролар қабули бўлиб ўтди

Қабулда 140 нафар фуқаро ўз муаммолари билан иштирок этди.

Унда фуқароларнинг мурожаатлари юзасидан масалаларни кўриб чиқиш ва ҳал этиш учун тегишли алоқадор идора ва ташкилотлар раҳбарлари жалб этилди.

Қабулда 109 нафар фуқаронинг мурожаатлари тингланди. Мурожаатлар асосан ишга жойлашиш, уй-жой олиш ва таъмирлаш, электр энергияси, суюлтирилган газ балон билан таъминлаш масалалари ташкил қилади.

Қабул давомида барча мурожаатлар тегишлича ўрганилди ва ижросини таъминлаш юзасидан мутасаддиларга топшириқлар берилди.

Навбатдаги тадбиркорлар қабули ўтказилди

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни фаол қўллаб-қувватлаш, оилавий тадбиркорликни янада ривожлантириш, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни ҳар томонлама рағбатлантириш, экспорт фаолиятини амалга оширувчи корхоналар учун энг қулай шарт-шароитларни яратиб бериш мақсадида туман ҳокимлиги томонидан “Тадбиркорлар қабули” ўтказилиб келинмоқда.  

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15