Янгиликлар

Хуқуқни мухофаза қилувчи органлар раҳбарлари иштирокида ёшлар билан учрашув ўтказилди 

Жорий йилнинг 15 декабрь куни туманимизнинг 2-сектор ҳудудига қарашли Дехқонобод маҳалласидаги 3-сон касб-ҳунар мактаби фаоллар залида туман прокурори ташаббуси билан, Ургут туман ҳокимлиги, Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари иштирокида туман ташкилотлари раҳбарлари иштирокида  ёшлар билан учрашув ўтказилди. 

Учрашув давомида 10 дан ортиқ мурожаатлар тингланиб, уларни ҳал этиш бўйича тегишли мутасаддиларга топшириқлар берилди.

«Эр йигитнинг эр йигитга айтган гапи таъсирли бўлади» 

Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларда ҳарбий хизматга бўлган қизиқишни янада ошириш, халқ ва армия якдиллигини мустаҳкамлаш мақсадида туманимизнинг чегара худудида жойлашган Мирзобоғлон-Чеп маҳалласидаги 14 мактабнинг фаоллар залида «Эр йигитнинг эр йигитга айтган гапи таъсирли бўлади» шиори остида Ургут туманидаги ҳарбий қисмлар томонидан учрашувлар ҳамда қурол-аслаҳаларнинг кўргазмаси ўтказилди. 

Туман ҳокимлиги биносида Халқ депутатлари Ургут туман Кенгашининг  ўн саккизинчи сессияси бўлиб ўтди

Сессия кун тартибига битта “Ургут туманида 2020 йилда амалга оширилган асосий ишлар якуни ва 2021 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг устувор йўналишлари тўғрисида" туман ҳокими Ботир Жабборовнинг мурожаатномаси тўғрисидаги масала муҳокама  этилди.  

Қишлоқ хўжалиги ходимлари меҳнати муносиб тақдирланди

Маълумки, Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан декабрь ойининг иккинчи якшанбаси Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги ходимлари куни этиб белгиланган. Юртимиз бўйлаб нишонланаётган ушбу сана кўтаринки кайфиятда ўтказилмоқда.

Ургут туманида Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тантанали маросимда ёзилган тўкин дастурхон атрофига тумандаги илғор фермер-деҳқонлар, ғаллакор ва миришкор боғбонлар ҳамда ишчи-ходимлар жамулжам бўлишди.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15