«Эр йигитнинг эр йигитга айтган гапи таъсирли бўлади» 

Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларда ҳарбий хизматга бўлган қизиқишни янада ошириш, халқ ва армия якдиллигини мустаҳкамлаш мақсадида туманимизнинг чегара худудида жойлашган Мирзобоғлон-Чеп маҳалласидаги 14 мактабнинг фаоллар залида «Эр йигитнинг эр йигитга айтган гапи таъсирли бўлади» шиори остида Ургут туманидаги ҳарбий қисмлар томонидан учрашувлар ҳамда қурол-аслаҳаларнинг кўргазмаси ўтказилди. 

Кўргазмада ёшлар жанговар қуролларни ўз кўзлари билан кўриш ҳамда ушбу қуроллар ва техникалар ҳақида, шунингдек, ҳарбийларнинг шарафли вазифаларига оид бўлган қизиқарли маълумотларга эга бўлдилар.

Бундан ташқари кўргазма давомида ҳарбийлар томонидан қўл жанги саҳналаштирилган чиқишлар йиғилганларга ўзгача руҳ бағишлади.

Шунингдек, йиғилганлар ҳарбийлардан ўзларини қизиқтирган саволларга бевосита жавоблар олдилар.  

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15