Янгиликлар

Хуқуқни мухофаза қилувчи органлар раҳбарлари иштирокида ёшлар билан учрашув ўтказилди 

Жорий йилнинг 21 декабрь куни туманимизнинг 2-сектор ҳудудига қарашли Сариқтепа маҳалласидаги 46 умум таълим мактаби фаоллар залида туман прокурори ташаббуси билан, Ургут туман ҳокимлиги, Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари иштирокида туман ташкилотлари раҳбарлари иштирокида  ёшлар билан учрашув ўтказилди. 

Учрашув давомида 10 дан ортиқ мурожаатлар тингланиб, уларни ҳал этиш бўйича тегишли мутасаддиларга топшириқлар берилди.

Тумандаги умумтаълим мактабларда қўғирчоқ театрлари фаолияти ташкил этилмоқда

Тумандаги умумтаълим мактабларида дастлаб қўғирчоқ театрларини ташкил қилиш бўйича ишлар бошланди.

Умумтаълим мактабларда “Мактаб театри” лойиҳаси доирасида ташкил этилган тўгараклар томонидан турли тадбирлар ўтказилиши режалаштирилиш белгиланган.

“Пақилдоқ” ўйинчоқ эмас болажон!

Вояга етмаганлар идоралараро комиссияси томонидан тумандаги 35, 20-сонли умумий ўрта таълим мактаблари педагогика ходимлар ва  ўқувчилар билан биргаликда давра суҳбати ўтказилди.

Бугун туман Халқ қабулхонасида туман ҳокими Ботир Жабборовнинг фуқаролар қабули бўлиб ўтди

Қабулда 197 нафар фуқаро ўз муаммолари билан иштирок этди.

Унда фуқароларнинг мурожаатлари юзасидан масалаларни кўриб чиқиш ва ҳал этиш учун тегишли алоқадор идора ва ташкилотлар раҳбарлари жалб этилди.

Қабулда 128 нафар фуқаронинг мурожаатлари тингланди. Мурожаатлар асосан ишга жойлашиш, уй-жой олиш ва таъмирлаш, электр энергияси билан таъминлаш масалалари ташкил қилади.

Қабул давомида барча мурожаатлар тегишлича ўрганилди ва ижросини таъминлаш юзасидан мутасаддиларга топшириқлар берилди.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15