Янгиликлар

Ташаббус: Кам таъминланган, ногиронлиги бор оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди  

Жорий йилнинг 12 декабрь куни Ургут тумани Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ходимлари ташаббуси билан 15 нафар кам таъминланган, ногиронлиги бор оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари эҳсон сифатида тарқатилди

Шундай синовли кунларда эҳтиёжмандларга ёрдам қўлини чўзаётган саховатпеша инсонларга миннатдорчилик билдирамиз.

Ургут  тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Ургут туманининг Бошланғич ташкилот ёшлар етакчилари "Вилоят Кенгаши раисининг кубоги"га эга бўлдилар

Самарқанд вилоят Кенгашининг умумтаълим мактабларидаги Бошланғич ташкилот ёшлар етакчилари иштирокида хотин-қизлар ўртасида спортнинг Волейбол тури бўйича "Вилоят Кенгаши раиси кубоги" мусобақаси ўз ниҳоясига етди.

Биринчи ўринни Ургут туманининг Бошланғич ташкилот ёшлар етакчилари эгаллаб, "Вилоят Кенгаши раисининг кубоги"га эга бўлдилар.

Иккинчи ўринни Булунғур туманининг Бошланғич ташкилот ёшлар етакчилари эгаллади.

Учинчи ўринни эса Самарқанд шаҳрининг Бошланғич ташкилот ёшлар етакчилари эгаллади.

Туманимизнинг чегара ҳудудида жойлашган Қўзибек қишлоғига тоза ичимлик суви тармоғини тортиш  жараёнидан лавҳалар.

Маълумот ўрнида Жорий йилнинг 6 декабрь куни туман ҳокими Ботир Жабборов Қузибек қишлоғидаги ички йўлларни таъмирлаш, тасдиқланган график асосида доимий тоза ичимлик суви билан таъминлаш, ҳудудда оилавий хонадон боғчаларини ташкил қилиш ва энг муҳими аҳолини айниқса ёшларни бандлигини таъминлаш мақсадида ҳудудда Ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил этиш бўйича тегишли мутасадди ташкилот раҳбарларига аниқ чора тадбирлар белгилаб, топшириқ берган эди. 

“МЕРОСХЎР” спектакли намойиш этилди

Жорий йилнинг 11 декабрь куни туман халқ таълими бўлимига қарашли 149-умумтаълим мактаби фаоллар залида, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Самарқанд вилояти ҳокимлиги Маданият бошқармаси Каттақўрғон шаҳар драма театри томонидан саҳналаштирилган “МЕРОСХЎР” номли спектакль намойиш этилди.

Бунда, тумандаги ташкилот раҳбарлари ва ходимлари ҳамда оила аъзоларидан жами 300 нафардан зиёд иштирокчилар ташриф буюриб, маданий ва маърифий хордиқ чиқаришди.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15