Туман ҳокими Ботир Жабборовнинг навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди
24.12.2020 - 18:39Бугунги кунда давлат ташкилотларининг фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш тизими янги босқичга кўтарилган. Аҳолини қийнаётган масала ва муаммоларга қисқа фурсатларда ечим топиш эса ҳукуматимиз олдида турган асосий вазифалардан бири.
Шу каби жиҳатларини инобатга олган ҳолда бугун 24 декабрь куни Ургут шаҳридаги 149 - умумий ўрта таълим мактаби фаоллар залида туман ҳокими Ботир Жабборовнинг навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди. Қабулда туман ҳокимлиги мутасаддилари, туман ДХХ, сектор раҳбарлари, шунингдек, ташкилот раҳбарлари иштирокида фуқаролар қабули ташкил этилди.