Янгиликлар

Расмий муносабат

Сизнинг тумандаги 136-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабига тортиб келинган ичимлик суви тармоғининг босими пастлигини билдириб қилган мурожаатингиз юзасидан қуйидагилар маълум қилинади.

Сиз раҳбарлик қилаётган мактаб маъмуриятига тумандаги “Чор-чинор” маҳалласида жойлашган “Баржўш” сув ҳавзасидан тортилган 50 мм.ли тармоқ орқали ичимлик суви етказиб берилмоқда.

Шунингдек, 136-сонли ИДУМга ҳар куни график асосида 4-5 соатдан ичимлик суви етказиб берилаётганлигини маълум қиламиз

“Мен ҳам ҳарбий бўламан” шиори остида байрам тадбири бўлиб ўтди 

Ёшларни миллийлик руҳи ва аждодларга муносиб авлод сифатида тарбиялаш учун уларни аввало, моддий ва маънавий бойликларимиз билан яқиндан таништириш, бу борадаги қарашларини ижобий томонлама шакллантириш муҳим аҳамият касб этади.

УРГУТ ТАЖРИБАСИ

Ургут тажрибасини ўрганиш, туманда амалга оширилаётган ислоҳотлар билан танишиш ҳамда тажриба алмашиш мақсадида Қашқадарё вилояти Ғузор туман ҳокими Бекзод Суюнов бошчилигидаги делегация аъзолари Ургут туманига ташриф буюрди

Бугун Ғузор туман ҳокими Бекзод Суюнов бошчилигидаги делегация «Ургут» ЭИЗнинг «Сариқтепа» массивида жойлашган «YEC GILAM» МЧЖ корхонасида кутиб олинди.

Ташриф давомида «Ургут» ЭИЗда фаолият юритаётган «YEC GILAM», «URG JENS», «GRAND FAYZ BARAKA» , « EKOLAYF FRUTS» , «FRUKTOVAYA KORZINKA» МЧЖ лойиҳалари билан яқиндан танишдилар. 

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15