Янгиликлар

Ёшлар билан навбатдаги учрашув Мирзақишлоқ маҳалласида ўтказилди

Ёшлар – келажагимиз кафолати. Ёшлар учун яратилган қулайликлар, шароитлар, имкониятлар – фаровон келажакка қадам босишда кенг очилган эшиклар деганидир.

Аҳолининг уюшмаган қатлами ўртасида ўтказилаётган бундай сайёр учрашувлар самимий ва ошкора руҳда ўтмоқда. 

Бугунги сайёр учрашувда маҳалла ёшлари ўзларини қизиқтирган масалалар юзасидан туман ҳокимига тўғридан-тўғри мурожаат қилди. Жойида ҳал қилиш имкони бўлган оғзаки мурожаатлар қаноатлантирилди. Атрофлича ўрганиш тақозо этиладиган масалаларни ҳал этиш юзасидан ваколатли идораларга топшириқлар берилди.

Ўрмон фонди ерлари аукцион орқали ижарага берилади

Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат ўрмон фонди участкаларини ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Norma хабар бермоқда.

Ўрмон фондининг фойдаланилаётган ёки фойдаланилмаётган ерларини ижарага бериш ҳуқуқи аукцион орқали амалга оширилади. Бунда қўшимча киритилишича, ушбу ерлар жисмоний ва юридик шахсларга инвестиция шартномаси ёки ДХШ асосида 3 йилдан кам бўлмаган ва 49 йилдан ошмайдиган муддатга ижарага берилиши мумкин.

Тадбиркорларга чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳаларида кредитлар ажратилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳаларини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори (ПҚ–4982-сон, 08.02.2021 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан 2021-2022 йилларда чармдан тайёр маҳсулотлар, чарм-атторлик, шунингдек, мўйна ва жундан юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалга ошириш учун умумий қиймати 50 миллион АҚШ доллари миқдоридаги кредит линиялари устав фондида (капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган тижорат банкларида очилади.

Туманимизда ғазал мулкининг султони, шеърият илмининг устози Мир Алишер Навоийнинг 580 йиллиги кенг нишонланди

Тадбирда туман ҳокимлиги вакиллари, ташкилот ва муассасалар раҳбар ходимлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди. 

Кенагас маҳалласи ҳамда Ахборот кутубхона маркази худудида ўрнатилган Навоий ҳайкали пойига гуллар қўйилиб, буюк шоирга эҳтиром кўрсатилди. 

Болалар боғчалари, мактаб ўқувчилари томонидан тайёрланган шеър ва қўшиқлар, саҳна кўринишлари йиғилганлар кўнглини хушнуд этди. 

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15