Янгиликлар

Ватан ҳимояси - олий саодат

Бугун Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 29 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни байрамини кўтаринки руҳда катта шодиёна билан нишонламоқдамиз.

Сана муносабати билан Ургут туман ҳокимлиги масъуллари ДХХ Чегара қушинларига қарашли 9224 харбий қисмда хизмат олиб бораётган харбий хизматчилар иштирокида байрам тадбири бўлиб ўтди. 

Туман ҳокимига биринчи ўринбосар тайинланди

Камолов Улуғбек Тойирович Ургут тумани ҳокимининг иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

Мазкур тайинловга қадар Улуғбек Тойирович Самарқанд вилояти ҳокимлиги молия бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари вазифасида ишлаган.

“КИМ ЮРТИГА СОДИҚ БЎЛСА, МЕНДИРМАН ЎША!” ШИОРИ ОСТИДА ВАТАНПАРВАРЛИК ТАДБИРИ УЮШТИРИЛДИ

 Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 29 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказишга бағишланган ватанпарварлик ойлигини ўтказиш бўйича чора-тадбирлар дастурига асосан Ургут туманининг марказий кўчасида “Ким юртига содиқ бўлса, мендирман ўша!” шиори остида ватанпарварлик тадбири ўтказилди.

Тадбирда тумандаги 9224-ҳарбий қисм томонидан ҳарбий қуроллар ва техникалар кўргазмаси ҳамда миллий гвардия хизматчилари томонидан кўргазмали чиқишлар намойиш этилди. 

Ургутнинг “Мерганча” маҳалласида содир бўлган ёнғин юзасидан маълумот

Дастлабки маълумотларга кўра, жорий йилнинг 11 январь куни соат 11:24ларда Ургут тумани Мерганча МФЙ ҳудудида жойлашган "Тоибахон Нур" ОКнинг омборхонасида ёнғин юзага келган.

Ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. Ёнғинни бартараф этиш учун Ёнғинни ўчиришга 4 та асосий ёнғин қутқарув автомобили ва 2 та ёрдамчи техника жалб этилиб, бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.

Мазкур ҳодиса юзасидан Ургут туман ФВБ томонидан ёнғин сабабларини аниқлаш учун суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Ургут тумани хокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15