Янгиликлар

Президент Шавкат Мирзиёев жорий йилда Жиззах вилоятида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари тақдимоти билан танишди

Тўқимачиликда маҳаллийлаштиришни чуқурлаштириб, тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш, янги ўзлаштирилаётган ерларда талаб юқори мева-сабзавотлар етиштириб, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, ерости маъданларини ўзлаштиришга хорижий инвестициялар жалб этиш бўйича топшириқлар берилди.

Давлат ва жамият хавфсизлигига таҳдид солувчи ахборотни тарқатганлик учун жавобгарлик кучайтирилмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари 2021 йил 15 февраль куни бўлиб ўтган навбатдаги мажлисда Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларига ҳамда «Ахборотлаштириш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунига айрим ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини ҳам кўриб чиқдилар.

Навбатдаги тадбиркорлар қабули ўтказилди

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни фаол қўллаб-қувватлаш, оилавий тадбиркорликни янада ривожлантириш, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни ҳар томонлама рағбатлантириш, экспорт фаолиятини амалга оширувчи корхоналар учун энг қулай шарт-шароитларни яратиб бериш мақсадида туман ҳокимлиги томонидан “Тадбиркорлар қабули” ўтказилиб келинмоқда.  

Жорий йилда Ургутда  2 минг гектар ерда сув тежовчи технологиялар жорий этилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 11 декабрдаги “Қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган технологияларни жорий этишни янада жадал ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  ПҚ-4919-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Самарқанд вилоятининг Ургут туманида амалий тадбирлар бошлаб юборилди.

Белгиланган манзилли дастурга кўра, 2021 йилда боғ-токзор ва сабзавот майдонларида томчилатиб ҳамда ёмғирлатиб суғориш технологияларини жорий қилиш бўйича қўшимча 2000 гектар майдонга сув тежовчи технологияларни жорий этиш режалаштирилмоқда.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15