Янгиликлар

Буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудига 580 йил тўлди

Бугун тумандаги 31-сон Болалар, мусиқа ва санъат мактабида буюк мутафаккир Мир Алишер Навоий таваллудининг 580-йиллиги муносабати билан маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. 

Туман ҳокимлиги, туман Ҳалқ таълими бўлими ҳамда Республикаси маънавият ва маърифат маркази туман бўлими, туман маданият бўлими билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Тадбирда ўқитувчилар,  устозлар ва мактаб ўқувчилари иштирок этишди.
 

Ургут туманидаги 4-сонли касб-ҳунар мактабида қисқа муддатли касб-ҳунарга ўқитиш курси ўз фаолиятини бошлади

Жорий йилнинг 5 феврал  куни Ургут туманининг Кўтарма маҳалласида жойлашган 4-сонли касб-ҳунар мактаби негизида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 
2020 йил 11 августдаги “Камбағал ва ишсиз фуқароларни тадбиркорликка жалб қилиш,уларнинг меҳнат фаоллигини ошириш ва касб-ҳунарга ўқитишга қаратилган ҳамда аҳоли бандлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4804-сонли қарори ижросини таъминлаш  мақсадида ташкил этилган қисқа муддатли ўқув курсининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

"SAM-NUR-TAFVIZ" МЧЖ

Ургут тумани Дўстлик маҳалласида жойлашган бўлиб, корхонамаиший техника, газ плита, электродуховка маҳсулотлари ишлаб чиқаради. 

Корхона йилига 345,0 минг дона маиший техника маҳсулотлари ишлаб чиқариш қувватига эга, жумладан 2020 йилда 14,8 млрд сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилган. 

Ҳозирда корхонада 200 дан ортиқ фуқароларнинг бандлиги таъминланган. Уларнинг асосий қисми "Темир дафтар", "Аёллар дафтари" ва " Ёшлар дафтари"га киритилган оилалардан иборат. 

Жорий йилнинг 30 январь куни Халқ депутатлари Ургут тумани Кенгашининг навбатдаги ХХIII сессияси бўлиб ўтди

 

Сессия кун тартибида қуйидаги масалалар муҳокама қилинди:

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15