СПОРТНИ СЕВ, СПОРТ БИЛАН ЯША!
18.03.2021 - 19:14Ёш авлодни соғлом, қатъиятли, жисмонан чиниқиб ҳар қандай қийинчиликларни енгишда матонат ва жасорат руҳида камол топтириш ватан равнақи учун жонкуяр этиб тарбиялаш муҳим вазифадир.
2021 йил 17-март куни Ургут тумани ХТБга қарашли 138-умумтаълим мактаби спорт залида туман ҳокимлиги, тумани Прокуратураси ҳамда туман Спорт бўлими ташаббуси билан “Спортни сев, спорт билан яша” шиори остида спортнинг эркин кураш тури бўйича "Прокурор кубоги" спорт мусобақаси бўлиб ўтди.
Мазкур мусобақада жами: 160 нафардан зиёд спортчилар иштирок этишди.