Электромобилларга янги давлат рақами берилади
29.03.2021 - 08:00ИИВ томонидан эълон қилинган ҳужжат лойиҳасига кўра, электродвигателининг қуввати 4 кВт ва ундан ортиқ ёки соатига 40 ва ундан юқори тезликка эга бўлган автомототранспорт воситалари учун алоҳида фарқловчи рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини жорий этиш таклиф қилинмоқда (https://regulation.gov.uz/uz/d/32599).
Лойиҳада 2021 йил 1 июндан бошлаб электромобиллар учун янги давлат рақамини беришни бошлаш кўзда тутилган. 1 июнгача расмийлаштирилган электромобиллар янги давлат рақамига бепул алмаштириб берилади.