Янгиликлар

«ЭНГ НАМУНАЛИ САРДОРЛАР КЕНГАШИ» КЎРИК-ТАНЛОВИ ЎТКАЗИЛДИ

Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Ургут туман Кенгаши ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими билан ҳамкорликда  тумандаги умумтаълим мактабларида фаолият юритаётган мактаб сардорлари фаолияти самарадорлигини ошириш, сардорларнинг ўзаро дўстлашиши ва тажриба алмашишини ҳамда уларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш мақсадида  «Энг намунали сардорлар Кенгаши» кўрик-танловининг  туман босқичи ташкил қилинди.

Волейболчи қизлар жамоаси ярим финалга чиқди

Туманимиздаги 48- умумтаълим мактаб ўқувчиларидан иборат волейболчи қизлар жамоаси Республика жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг очик чемпионатида қатнашиб ярим финалга чиқишди. 

Волейболчи қизлар жамоаси 25-март куни Хоразм вилояти жамоасини, 26-март куни Фарғона вилояти жамоасини енгиб ярим финал йўлланмасини кўлга киритди.

Рамазон ойи ва таровеҳ намозларига тайёргарлик бошланди

Рамазон ойини муносиб тарзда кутиб олиш, уни юқори савияда ўтказиш ва Таровеҳ намозларида мўмин-мусулмонларга қулай шарт-шароитлар ҳозирлаш мақсадида масжидларда тайёргарлик ишлари бошланди.

Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси хабар берди.

Қайд этилишича, масжидларда таровеҳ намозларига қулай шарт-шароитларни ҳозирлаш мақсадида жорий йилнинг 10 апрель, шанба куни «Озодалик куни» ўтказилади.

Савоб ишни ҳар ким, хар куни қилиши керак

Саҳоват инсонлар ўртасида меҳр-муҳаббат ва оқибат ришталарини боғлашга, ўзаро ҳурмат ва тотувлик алоқаларини мустаҳкамлашга хизмат қилади. Қилинадиган ҳайру эҳсоннинг кўпи ва озида чегара йўқ.

Жумладан, Боғишамол маҳалласидаги “Алмос Ота” тўйхонасида "МЕҲР САХОВАТ УРГУТ" жамоаат фонди ташаббускорлари Нурмуҳаммедов Абдуқодир домла ҳамда Азамов Жамшитлар томонидан тумандаги «темир дафтар» га киритилган 17 нафар оилалар фарзандларининг суннат тўйи ўтказиб берилди.

Ҳомийлар томонидан болажонларга велосипедлар, сарпо ва бошқа совға-саломлар улашилди.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15