Савоб ишни ҳар ким, хар куни қилиши керак

Саҳоват инсонлар ўртасида меҳр-муҳаббат ва оқибат ришталарини боғлашга, ўзаро ҳурмат ва тотувлик алоқаларини мустаҳкамлашга хизмат қилади. Қилинадиган ҳайру эҳсоннинг кўпи ва озида чегара йўқ.

Жумладан, Боғишамол маҳалласидаги “Алмос Ота” тўйхонасида "МЕҲР САХОВАТ УРГУТ" жамоаат фонди ташаббускорлари Нурмуҳаммедов Абдуқодир домла ҳамда Азамов Жамшитлар томонидан тумандаги «темир дафтар» га киритилган 17 нафар оилалар фарзандларининг суннат тўйи ўтказиб берилди.

Ҳомийлар томонидан болажонларга велосипедлар, сарпо ва бошқа совға-саломлар улашилди.

Муҳими, бугун айни баҳор шодиёнаси кунларида бу каби хайр-эҳсон тадбирлари, бағрикенглик, инсонпарварлик намунаси юртимизда ҳар бир бола меҳр-эътибордан четда эмаслигининг ёрқин ифодасидир. 
 

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15