Янгиликлар

Омадли инсоннинг 7 сири

1. Озодлик сири – бошқалар сиз ҳақингизда қандай фикрда эканидан хавотир олмаслик;
2. Реаллик сири – ҳар қандай фикрни албатта моддийлаштириш/амалга ошириш мумкинлигини билиш;
3. Гўзаллик сири – ўз танасини борича қабул қилиш ва севиш;
4. Дўстлик сири – ўзи ва ўзгаларни айбламаслик ва танқид қилмаслик;
5. Муҳаббат сири – муҳаббатни ҳадя этиш ва ўз суюклиларини ўзгартиришга уринмаслик;
6. Бойлик сири – аввал бирор нимани бериш/тақдим этиш ва кейингина олишга интилиш;
7. Бахт сири – камроқ ўйлаш, кўпроқ севиш ва хурсандчилик улашиш..

«Ёшлар кубоги» спорт мусобоқасининг вилоят босқичини ўтказилди  

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Самарқанд вилояти Кенгаши ҳамда Ургут тумани ҳокимлиги ҳамкорликда жорий йилнинг 9-10 апрель кунлари тумандаги 128-умумтаълим мактабида Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг умумтаълим мактабларидаги ёшлар етакчилари ўртасида спортнинг волейбол тури бўйича «Ёшлар кубоги» спорт мусобоқасининг вилоят босқичини ўтказилди.

Мазкур мусобоқада Самарқанд вилоятининг 16 та туман шаҳарлари етакчиларидан ташкил топган жамоалар иштирок этишди.

Ургут туманида “SXF CONSTRUCTION GROUP” компанияси томонидан “URGUT MALL” савдо комплекси қуриб фойдаланишга топширилди

Айтиш мумкинки, мазкур савдо марказининг очилиши ургутликлар учун катта бир қулайлик яратиш баробарида кўплаб иш ўринлари яратилишига, хайрли лойиҳалар амалга оширилишига сабаб бўлди.

Марказ икки йил давомида қурилиб, унинг умумий қиймати 150 миллиард сўмни ташкил қилади. Уч вақатли савдо марказида жами 1200 та дўкон мавжуд бўлиб, харидор ва тадбиркорлар учун зарур шароитлар инобатга олинди. Ҳаво ҳароратини мўътадил сақлаб туриш мақсадида 3 млн долларлик замонавий иситиш-совитиш тизими яратилди.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15