Янгиликлар

UZCARD ва HUMO терминалларида ҳар икки картадан ҳам тўлов қилиш имконияти яратилади

UZCARD ва HUMO тўлов тизимлари ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Ҳужжат Ўзбекистонда нақд пульсиз ҳисоб-китобларни такомиллаштиришга хизмат қилувчи қўшма лойиҳаларни амалга оширишни кўзда тутади. Меморандум доирасидаги илк лойиҳага кўра, компаниялар инфратузилмаларининг босқичма-босқич интеграциялашуви амалга оширилади. “Халқ сўзи”нинг хабар беришича бу ҳақда Марказий банк ахборот хизмати маълум қилган.

Велоспорт мусобақаси ўтказилди

Аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш мақсадида туманимизнинг 138-умумтаълим мактабида спортнинг велоспорт тури бўйича мусобақа ташкил этилди.

Мазкур тадбирда 40 нафардан ортиқ спортчилар ғолиблик учун кураш олиб борди.

Хар бир уйда бир тадбиркор

Ургут туманидаги “Боғишамол” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Мансурова Матлуба уз хонадонида оилавий тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб келади, туман ҳокими бугун ушбу хонадонда бўлди.

Ҳозирда тадбиркор томонидан Рамазоннинг тансиқ таоми нишолда тайёрлаб сотишни йўлга қўйган, бундан ташкари тадбиркоримиз томонидан кўп йиллардан буён аёллар учун турли хилдаги соч қистиргичларни ишлаб чиқаради

Оилавий корхонада ҳозирда 20 нафардан ортиқ ишчилар ишлаб келмоқда. Ишчиларга ҳам барча қулайликлар яратилган.

Ногиронлар аравачаси кимларга бепул берилади?

— Т. исмли шахс 1-гуруҳ ногирони экани, ҳозирда ногиронлар аравачасига эҳтиёжи мавжудлигини билдириб, ногиронлар аравачасини олиш борасида қандай имтиёзга эгалиги ҳақида ҳуқуқий тушунтириш беришни сўради.

— Пенсия ёшидаги муҳтож шахслар, 16 ёшгача бўлган ногиронлиги бўлган болалар, 6 ёшдаги ва ундан катта ёшдаги ногиронлиги бўлган шахслар протез-ортопедия буюмлари, реабилитация техник воситалари ва кресло-аравачалар билан бепул таъминланиш ҳуқуқига эга.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15