Истеъмол кредити кимларга берилади?
12.04.2021 - 20:49— Истеъмол кредити олмоқчиман. Истеъмол кредити кимларга берилади, унинг тартиби қандай?
— Истеъмол кредити жисмоний шахсга (истеъмолчига) товарлар (ишлар, хизматлар) сотиб олиш учун бериладиган кредитдир.
Истеъмол кредити ўз фаолияти натижасида олинган даромадларга, пенсия ва бошқа даромадларга эга бўлган жисмоний шахсларга берилади.
Истеъмол кредити қуйидаги товарларни (хизматларни) сотиб олиш учун берилиши мумкин:
▪️уй хўжалиги, компьютер техникаси, радиоэлектроника ва электр жиҳозлари;
▪️мебель ва бошқа маиший буюмларни сотиб олиш;