Бу киши Гана давлати фуқароси

У жуда содда ҳаётда кун кечирадиган фақир киши эди. Бир куни Туркия ахборот агентлигига тегишли дрон учиб келиб, ёнига тушади. Уни олиб, ушлаб турса, Туркиялик мухбирлар етиб келишади.

Дронни уларга топширар экан, соддалик ила: сизларда бундан каттароғи (учоқни қасд қилиб) йўқми? Мени Маккага - Ҳажга олиб борса, Ҳаж амалини адо этсам эди, деб табассум қилиб қўлига тутқазади. Улар ҳам жўнаб кетишади. 

Сўнг, бир куни мухбир Твиттердаги ўз саҳифасига бу киши билан бўлган суҳбатни сурати билан жойлайди. Бу хабар Туркия ҳукуматига етиб боради. Туркия ҳукумати у киши билан боғланиб, бутун Ҳаж харажатларини кўтарган ҳолда уни Ҳажга юборишини айтади. 

Ўша йили у киши Ҳаж амалини адо этиш учун Маккаи Мукаррамага етиб келади. 

Қиссадан хисса: Агар Аллоҳ бирон ишни ирода этса, унга олиб борувчи ҳамма йўлларни очиб, сабабларини намоён қилиб қўяди.
 

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15