Ургутда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари хотирланди
08.05.2021 - 12:34Бугун Ургут туманида 9 май — Хотира ва қадрлаш куни ва Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 76 йиллиги муносабати билан кенг кўламли маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Эрта тонгдан туман марказида жойлашган Хотира майдони ҳар қачонгидан гавжум бўлди. Бу ерга Ургут тумани ҳокимлиги, ҳуқуқ-тартибот идоралари, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, меҳнат фахрийлари, ёшлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари жам бўлди.