Ургутда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари хотирланди

Бугун Ургут туманида 9 май — Хотира ва қадрлаш куни ва Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 76 йиллиги муносабати билан кенг кўламли маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Эрта тонгдан туман марказида жойлашган Хотира майдони ҳар қачонгидан гавжум бўлди. Бу ерга Ургут тумани ҳокимлиги, ҳуқуқ-тартибот идоралари, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, меҳнат фахрийлари, ёшлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари жам бўлди.

Ургут тумани ҳокими Ботир Жабборов бошчилигида Мотамсаро она ҳайкали пойига гул қўйилиб, бугунги тинч ва осуда кунлар учун жон фидо қилган юртдошларимиз ёд этилди. Ўтганлар хотирасига Қуръон тиловат қилинди.

Шунингдек, меҳнат фахрийлари, нуронийлар иштирокида ўтганлар хотираси ёд этилди.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15