Жорий йилнинг 27 ноябрь куни Халқ депутатлари Ургут тумани Кенгашининг навбатдаги ўн еттинчи сессияси бўлиб ўтди

Сессия кун тартибида қуйидаги масалалар муҳокама қилинди:

1)  2020 йил 3 чорак якуни билан даромадлар режасининг ошириб бажарилган қисми ҳисобидан ва туман ҳокимининг заҳира жамғармасидан ажратиладиган маблағлар тўғрисида;

2)  Темир дафтарга киритилган фуқароларни камбағалликдан чиқариш, уларга иш ўрни яратиш, зарур эҳтиёжларини ўрганиб, шунга муносиб тарзда ёрдам бериш, молиявий аҳволини яхшилаш бўйича секторлар кесимида шакллантирилган рўйхатларни қайтадан тасдиқлаш ҳақида;

3)  Халқ депутатлари Ургут тумани Кенгашига 23-Бобур сайлов округи сайланган депутат Турдиев Маматжон Муқумовичнинг депутатлик ваколатини муддатидан олдин тўхтатиш хақида;

4)  Халқ депутатлари туман Кенгашида бўшаб қолган ўринга сайлов ўтказиш кунини белгилаш тўғрисида бўлди.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15