Сессия кун тартибида қуйидаги масалалар муҳокама қилинди:
1) 2020 йил 3 чорак якуни билан даромадлар режасининг ошириб бажарилган қисми ҳисобидан ва туман ҳокимининг заҳира жамғармасидан ажратиладиган маблағлар тўғрисида;
2) Темир дафтарга киритилган фуқароларни камбағалликдан чиқариш, уларга иш ўрни яратиш, зарур эҳтиёжларини ўрганиб, шунга муносиб тарзда ёрдам бериш, молиявий аҳволини яхшилаш бўйича секторлар кесимида шакллантирилган рўйхатларни қайтадан тасдиқлаш ҳақида;
3) Халқ депутатлари Ургут тумани Кенгашига 23-Бобур сайлов округи сайланган депутат Турдиев Маматжон Муқумовичнинг депутатлик ваколатини муддатидан олдин тўхтатиш хақида;
4) Халқ депутатлари туман Кенгашида бўшаб қолган ўринга сайлов ўтказиш кунини белгилаш тўғрисида бўлди.