Events

Туман ҳокимлигида аппарат ходимлари иштирокида навбатдаги ўқув соати ўтказилди

Туман ҳокимлигида аппарат ходимлари иштирокида навбатдаги ўқув соати ўтказилди

Жорий йилнинг 21 август куни туман ҳокимлиги Ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари Ж.Ҳайдаров ва туман адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси Ш.Ахмедов иштирокида вилоят ҳокимлигининг ўқув соати режасига асосан туман ҳокимлигида “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони билан ташкил этилган Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг мақсад ва вазифалари тўғрисида ўқув семенари ўтказилди.

Image_tadbir: 

Айни дамда: Туманмизда йўл ҳаракати хавфсизлиги тарғиботига оид кўргазмали тадбир ўтказилмоқда

Айни дамда: Туманмизда йўл ҳаракати хавфсизлиги тарғиботига оид кўргазмали тадбир ўтказилмоқда.
Аҳолига йўлларда содир этилаётган мудҳиш йўл транспорт ходисалари махсус баннерлар ҳамда электрон мониторларда намойиш этилмоқда.

Ургут тумани ҳокимлиги ахборот хизмати    

Image_tadbir: 

УРГУТ ТУМАНИДА ТЕЛЕВИДЕНИЯ ТАШКИЛ ҚИЛИШ ИШЛАРИ БОШЛАНДИ

УРГУТ ТУМАНИДА ТЕЛЕВИДЕНИЯ ТАШКИЛ ҚИЛИШ ИШЛАРИ БОШЛАНДИ

Бугун Ургут тумани ҳокимлиги ҳамда Самарқанд вилоят телерадиокомпанияси вакиллари билан биргаликда Ургут телевидениясини қайта тиклаш ва бу борадаги ишларни ташкил қилиш мақсадида телевидения учун ажратилиши режалаштирилган бино кўздан кечирилди ва тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Ургут тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Image_tadbir: 

Қидирувдаги шахс ушланди.

 

Ургут тумани ИИО ФМБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 164-модда (Босқинчилик)си 2-қисми билан айбланиб, қидирувда бўлган, Ургут туманида яшовчи 1982 й.т. Қ.И. исмли шахс 2020 йил 23 июль куни Тошкент шаҳри ҳудудида қўлга олинди.

Энди уни қонун олдида жавоб бериш кутмоқда.

Ургут тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Image_tadbir: 
2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15