Events

УРГУТ ТУМАНИДА ТЕЛЕВИДЕНИЯ ТАШКИЛ ҚИЛИШ ИШЛАРИ БОШЛАНДИ

УРГУТ ТУМАНИДА ТЕЛЕВИДЕНИЯ ТАШКИЛ ҚИЛИШ ИШЛАРИ БОШЛАНДИ

Бугун Ургут тумани ҳокимлиги ҳамда Самарқанд вилоят телерадиокомпанияси вакиллари билан биргаликда Ургут телевидениясини қайта тиклаш ва бу борадаги ишларни ташкил қилиш мақсадида телевидения учун ажратилиши режалаштирилган бино кўздан кечирилди ва тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Ургут тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Image_tadbir: 

Қидирувдаги шахс ушланди.

 

Ургут тумани ИИО ФМБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 164-модда (Босқинчилик)си 2-қисми билан айбланиб, қидирувда бўлган, Ургут туманида яшовчи 1982 й.т. Қ.И. исмли шахс 2020 йил 23 июль куни Тошкент шаҳри ҳудудида қўлга олинди.

Энди уни қонун олдида жавоб бериш кутмоқда.

Ургут тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Image_tadbir: 

Халқ депутатлари Ургут туман Кенгашининг 8- сессияси бўлиб ўтмоқда

 

     Айни вақтда туман ҳокимлиги мажлислар залида Халқ депутатлари Ургут туман Кенгашининг 8- сессияси ўз ишини бошлади. Сессия кун тартибига 18 та масала киритилган бўлиб, туман Кенгаши депутатлари томонидан атрофлича кўриб чиқилади.
Сессия якунлари тўғрисида қўшимча маълумот берилади.

Ургут тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Image_tadbir: 
2015-2020 © Urgut tuman hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM
95x15