ХАЛҚАРО ЭЪТИРОФ: ЎЗБЕКИСТОННИНГ РЕЙТИНГИ ШИДДАТ БИЛАН ЮКСАЛМОҚДА.
26.10.2019 - 19:02Давлатимиз раҳбарининг 2019 йилда мамлакатимизни ривожлантиришнинг энг муҳим устувор вазифалари тўғрисидаги Парламентга Мурожаатномасида ташқи сиёсат борасида эришилган ютуқлар алоҳида таъкидланиб, бу борада галдаги вазифалар сифатида дунё ҳамжамиятида Ўзбекистонга бўлган қизиқишни ошириш, унинг халқаро майдондаги нуфузини янада мустаҳкамлаш масаласи қўйилган эди.
Кейинги 5 йил мобайнида “Бизнес юритиш” рейтингида Ўзбекистон жаҳоннинг 190 мамлакати орасида 2012 йилдаги 166-ўриндан 2017 йилда 74-ўринга кўтарилди.