Янгиликлар

ФУҚАРОНИНГ МУРОЖААТИ ҚАНОАТЛАНТИРИЛДИ

“Ургут” эркин иқтисодий зонаси директори Ж.Хайдаровнинг автомобилда халқаро юк ташиш учун рухсатномалар ўз вақтида берилмаётганлиги тўғрисидаги мурожаати кўриб чиқилди. 

Аниқланишича, эркин иқтисодий зонаси иштирокчиси ҳисобланган  “Kamalak Tekstil” ва “YEC Gilam” МЧЖлар номига келаётган 73 та юк автомобиллар (гранула маҳсулотлари ортилган) Туркманистон Республикасидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириш учун рухсатномаси (халқаро юк ташишлар учун) бўлмаганлиги сабабли давлатлар чегарасида туриб қолган.  

Ургут тумани ёшларини “Ҳарбий ватанпарварлик ойлиги” муносабати билан Тайлоқ туманидаги Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясига қарашли 69932-харбий қисмда очиқ эшиклар куни ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 28 йиллиги ҳамда “Ватан ҳимоячилари куни”ни нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ф-5529 сонли фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида Ургут тумани ёшларини “Ҳарбий ватанпарварлик ойлиги” муносабати билан Тайлоқ туманидаги Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясига қарашли 69932-харбий қисмда очиқ эшиклар куни ўтказилди. 

Мева-сабзавотчиликка ихтисослашган боғлар хатловдан ўтказилади

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2019 йил 11-декабрь кунида“Мева-сабзавотчилик ва узумчилик тармоғини янада ривожлантириш, соҳада қўшилган қиймат занжирини яратишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПҚ-4549-сонли қарор қабул қилинди.

Ургут тумани Мўминобод маҳалласида туман ҳокими М.Турдиев, сектор раҳбарлари ва мутассади ташкилот раҳбарлари иштирокида тумандаги 30 ёшгача бўлган ёшлар билан "ҳоким ва ёшлар учрашуви" бўлиб ўтмоқда.

Ургут тумани Мўминобод маҳалласида туман ҳокими М.Турдиев, сектор раҳбарлари ва мутассади ташкилот раҳбарлари иштирокида тумандаги 30 ёшгача бўлган ёшлар билан "ҳоким ва ёшлар учрашуви" бўлиб ўтмоқда.

Учрашувда ёшларга ўз ҳудудида ишлаб чиқариш бўйича,  қишлоқ хўжалиги ва тадбиркорликни ривожлантириш масаласида маълумот берилиб, қизиқиши бўлган ёшларга ўз ишини бошлаши учун амалий ёрдам берилди.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15