АҲОЛИНИ ҚАНДАЙ МУАММОЛАР ҚИЙНАМОҚДА?
18.01.2020 - 11:35Ургут тумани Халқ қабулхонасида туман ҳокими ўринбосари Ҳ.Қосимов фуқароларнинг муаммолари ва мурожаатларини тинглади.
Мурожаатлар асосисий ичимлик суви, суюлтирилган газ баллонлари ва электр энергияси таъминоти, соғлиқни сақлашга оид ҳамда бошқа масалалар юзасидан бўлди. Аксарият муаммолар қабул жараёнида ҳал этилди. Ечими вақт талаб қиладиган мурожаатлар ҳам тез орада бартараф этилади. Чунки ҳар бир масала юзасидан ижрочилар белгиланиб, уларга тегишли топшириқлар берилди.