Янгиликлар

Ургут тумани АБКМ томонидан ЯММТ бўйича семинар ташкил этилди.

  Тумандаги таълим соҳасидаги раҳбарлар ходимлар билан ишлаш бўлими масъулларига электрон меҳнат дафтарчаси ва электрон шартномалар  юритиш бўйича тренинглар олиб борилди. Унда жами 130 дан ортиқ муассасалар иштирок этди.  

 Ўқув семинари жараёнида “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплексида меҳнат шартномаларини рўйхатдан ўтказиш меҳнат дафтарчаларини шакллантириш ва юритиш  юзасидан батафсил тушунтириш берилди.

Ургут тумани Ғиждувон маҳалласидаги Полвон қишлоғида "Ҳоким ва ёшлар" учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда туман ҳокимининг ўринбосари Ҳ.Қосимов, Халқ қабулхонаси туман бўлими раҳбари А. Худойбердиев, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши раиси Ғ. Жабборов ҳамда туман ташкилотлари раҳбарлари ва маҳалла ёшлари иштирок этдилар. 

Учрашув давомида ёшлар томонидан 15 дан ортиқ савол ва таклифлар билдирилди, ушбу мурожаатлар ижроси назоратга олинди.

МАҲМУДХЎЖА БЕҲБУДИЙ ТАВАЛЛУДИ КЕНГ НИШОНЛАНМОҚДА

Улуғ маърифатпарвар олим, таниқли драматург, публицист, жамоат арбоби, жадидчилик ҳаракати етакчиларидан бири Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг 145 йиллиги давлат идоралари, муассаса ва ташкилотларда кенг нишонланмоқда.

Ижтимоий тармоқ ва мессенжерларда 2020 йил 17 январ куни "Электр шунчалик кучсизки, ҳатто тежамкор лампалар ҳам ёнмаяпти" сарлавҳаси билан чиқарилган мақола юзасидан .

Ургут туманидаги Бирлик маҳалласи 2018 йилда “Обод кишлок” дастурига тушган бўлиб дастур доирасида бир қатор ишлар амалга оширилган. 

Шунингдек, аҳоли хонадонларига сифатли электр энергияси етказиб бериш мақсадида 30 дона 0.4 кВли темир-бетон таянч устунлари ўрнатилганлиги, 1400 метр сеп проводлари тортилиб, 1 дона 63/10 кВли трансформатор ўрнатилиб фойдаланишга топширилган.

 Бундан ташқари Бирлик маҳалласида жами 10 та трансформатор бўлиб, ушбу трансформаторларнинг барчаси жорий таъмирдан чиқарилган.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15