20-, 21-январь кунлари Самарқанд вилоятининг айрим ҳудудларида электр энергияси таъминотида вақтинчалик узилишлар бўлиши мумкин.
20.01.2020 - 21:55“Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ маъмурияти сизга шуни маълум қилади. “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ “Самарқанд магистрал электр тармоклари" АЖнинг 2020 йил 20 январдаги буюртмасига асосан, жорий йилнинг 20 январда соат 23:00 дан 21.01.20. 04:00 га қадар подстация - Чупон Отадан чиқувчи 110 кВли Л-Промузел - 2 ҳаво тармоғини мойли ўчиргичи янги замонавий Э ли газли учиргичга алмаштириш учун чиқарилади. Ушбу муносабат билан вақтинча электр тармоғидан узилади.