Қурбон ҳайити 29 июн (пайшанба) куни нишонланиши мумкин.
25.04.2023 - 15:40Қурбон ҳайитда Ўзбекистон аҳолиси камида уч кун кетма-кет дам олади:
— 30 июн (жума) - иш ҳафтаси туридан қатъи назар, барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни;
— 1 июл (шанба) - 6 кунлик иш ҳафтаси бўлган ходимлар учун қўшимча дам олиш куни;
— 2 июл (якшанба) тақвим бўйича дам олиш куни ҳисобланади.
Қурбон ҳайити 29 июн (пайшанба) куни нишонланса, ўзбекистонликлар қаторасига тўрт кун дам олади.