Ургутлик фермер 2 гектар ер майдонидан 260 миллион сўм соф даромад қилди
17.09.2020 - 19:18Ургут тумани Қ.Рахимов Агро фирмаси ҳудудида "Илҳомжон Фармон даласи" фермер хўжалиги умумий 7 гектар ер майдонида фаолият юритиб келмоқда.
Шундан 2 гектар ер майдонига Сабзавот яъни пиёз маҳсулоти эккан фермер бугунги кунда 1 гектар ер майдонидан 130 тонна жами 260 тоннадан ортиқ пиёз етиштирган.
2 гектар ер майдонидан 260 миллион сўм фойда олдим дейди "Илҳомжон Фармон даласи" фермер хўжалиги раиси С.Ашуров
Яхшигина даромад олиш билан бирга ишсиз бўлган 7 нафар оила аъзоларини бандлигини таъминлашга эришган
Ургут тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати