Янгиликлар

Туманимизда «Алоқабанк» АТнинг янги хизмат кўрсатиш маркази ўз фаолиятини бошлади

Мамлакатимизда қулай бизнес ва тадбиркорлик муҳитини янада ривожлантириш борасида яратилаётган кенг имкониятлардан самарали фойдаланган ҳолда иқтисодиётнинг муҳим бўғини ҳисобланган банклар фаолиятини юксалтириш, мижозларга сифатли хизмат кўрсатиш ва молия муассасаси хизматларини янада такомиллаштириш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Қарздорларни электр энергиясидан узиш ишлари давом этмоқда

Вилоят Молия бош бошқармаси, Ургут тумани хокимлиги, 4 та сектор раҳбарлари, Ургут туман Электр таъминоти корхонаси ходимлари билан биргаликда  электр энегриясидан қарздорликни ундириш бўйича рейдлар ташкил этилган. 

Бугунги Рейд тадбири туманимизнинг 2 сектор ҳудудида қарашли Вағашти маҳалласида ўтказилди. 

Аҳоли хонадонларидаги ноқонуний уланиб олишлар аниқланиб, бартараф этиш чоралари кўрилмоқда. Қарзи кўп бўлсада, тўламай келаётган ҳонадонлар тармоқдан узилмоқда.

Эркинжон Турдимов: Сессия баҳс майдони бўлиши керак. Ҳисобот ёки ахборот бераётган раҳбар депутатларга дардини ҳам айтсин, таклифини билдирсин

Эркинжон Турдимов: Сессия баҳс майдони бўлиши керак. Ҳисобот ёки ахборот бераётган раҳбар депутатларга дардини ҳам айтсин, таклифини билдирсин. 

Масалани депутатлар билан таҳлил қилиб, муаммоларга ечим топиш лозим.

Туманимизнинг Оқмачит маҳалласида "ULASH KLINIK SHIFO” МЧЖ ўз иш фаолиятини бошлади  

Сўнгги йилларда Ургут туманида хусусий тиббий хизмат кўрсатиш соҳасида ижобий ўзгаришлар кузатилмоқда. Буни ўз фаолиятини бошлаган “ULASH KLINIK SHIFO” МЧЖ хусусий клиникаси мисолида кўриш мумкин.

Туманимизнинг Оқмачит маҳалласи худудида Бобоев Маҳсудга тегишли “ULASH KLINIK SHIFO” МЧЖда хусусий тиббиёт муассасасида аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш мақсадида барча шароитлар яратилган. 

Тиббиёт марказида айни вақтда 21 нафар ходим иш билан таъминланди, уларнинг 8 нафари олий малумотга эга.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15