Янгиликлар

Ургут тумани ҳокими Б.Жабборов раҳбарлигида Мерганча маҳалласидаги масъуллар билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда, туман ҳокими сўзга чиқиб, ҳудудларда аҳоли тинчлиги ва осойишталигини таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар ҳамда жиноятчиликни барвақт олдини олиш борасида амалга оширилиши лозим бўлган муҳим вазифаларни таъкидлаб, бу борада фаолият самарадорлигини кучайтириш мақсадида, ўзининг тегишли  кўрсатма ва топшириқларини бериб ўтди.

Табиий газ истеъмолчилари диққатига!

Ҳурматли тумандошлар Тойлоқ тумани Қозихона МФЙ ва Катта Тойлоқ МФЙ  ҳудудларидан тортилган D-530 ммли ер усти газ қувуридан табиий газ сизиб чиқиш ҳолати аниқлангани сабабли жорий йилнинг 5 май соат 9:00 дан табиий газ беришни тўхтатилишини маълум қиламиз.

❗️Шу сабабдан Сизлардан турли хил кўнгилсиз ҳолатларни олдини олиш мақсадида, эҳтиёткорлик чораларини кўриш сўралади.

“Ургуттумангаз” газ таъминоти бўлими.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15