Янгиликлар

Давлат мактабгача таълим ташкилоти директорлари ва педагог ходимлари иштирокида ўқув семинари ўтказилди

Жорий йилнинг 11 ноябрь куни Ургут тумани 1-сектор ҳудудида жойлашган 10-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида давлат мактабгача таълим ташкилоти директорлари ва педагог ходимлари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг 2019 йил 30 сентябрдаги 155-сонли “Мактабгача таълим ташкилоти педагогларининг меъёрий  иш ҳужжатлари тўғрисида”ги буйруғи ижроси ҳамда мактабгача ёшдаги болаларга таълим тарбия бериш жараёни бўйича ўқув семинари ўтказилди. 

Ургут тумани эркин иқтисодий зонасидаги ижобий тажрибалар ўрганилди

11 ноябрь куни Тошкент шаҳар ҳокимлиги делегацияси таркибида Чилонзор туман ҳокими ўринбосари Нурилла Абдураҳмонов ҳам тажриба алмашиш, турли соҳалардаги ютуқлар, ижобий тажрибалар билан ўртоқлашиш, долзарб масалалар юзасидан фикр алмашиш мақсадида  Самарқанд вилояти Ургут туманида сафарда бўлди.

Ташриф давомида  делегация аъзолари  “Ургут” эркин иқтисодий зонаси, SM GROUP МЧЖ, YEC МЧЖ, Ideal electrolux МЧЖ, "Ургазкарпет" МЧЖларида бўлиб уларнинг фаолияти, ишлаб чиқариш салоҳияти ҳамда иқтисодиётни ривожлантиришдаги аҳамияти билан танишдилар.

“Afrosiyob” электропоездининг рейси яна биттага кўпаяди

“Ўзбекистон темир йўллари” йўловчиларнинг замонавий поездларга бўлган талабини тўла қондириш мақсадида “Тошкент–Самарқанд–Тошкент” йўналишида ҳаракатланувчи “Afrosiyob” электропоездининг рейсини яна биттага кўпайтирмоқда.

Ҳозир ҳафтада 2 маротаба, яъни шанба-якшанба кунлари ҳаракатланаётган мазкур замонавий поезд жорий йилнинг 13 ноябридан бошлаб, ҳафтада 3 маротаба – жума, шанба ва якшанба кунлари йўловчиларнинг узоғини яқин қилади.

Бундан ташқари, поезднинг ушбу санадан бошлаб Жиззах вокзалида ҳам тўхтаб ўтиши йўлга қўйилади.

Таълим муассасаларида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати ўрганилмоқда

Жорий йилнинг 11 ноябрь куни Туман ИИО ФМБ бошлиғи Отабек Жалилов ҳамда Райимов Мурод биргаликда 3 сектор ҳудудидаги Суфи маҳаласидаги 24 МТТда бўлиб, муассасанинг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолатини ўрганди.

Ўрганиш жараёнида аниқланган камчиликлар юзасидан масъулларга бартараф этиш бўйича топшириқлар берилди.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15