Янгиликлар

Туманимизда жорий йилда 316 тонна кумуш тола етиштириш режалаштирилган

Халқимизнинг минг йиллик бой ва миллий меросига чексиз ҳурмат сифатида Президентимиз томонидан пиллачилик тармоғини янада ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратаётганлиги бежиз эмас.

Маълумки, пилла ва ундан тайёрланадиган ипак матолар ва тайёр ипакчилик буюмлари ўзбек халқининг бой ва миллий мероси ҳисобланади. Шундай экан, Ургутлик пиллакорлар ҳам пилла режасини ортиғи билан бажаришда ситқи дилдан меҳнат қилишмоқда. 

Шу муносабат билан бугун “Urgut  Silk Fiber Company”” МЧЖда тадбир бўлиб ўтди.

 Urgut tumanida qoʻmondonlik oʻquv mashgʻulotlari boshlandi

Bugun Urgut tuman hududiy FVDQT xizmatlari bilan hamkorlikda tumandagi "Sariqtepa" sanoat xududida joylashgan "Urgut YEC Gilam"
MCHJda maxsus-taktik o'quv mashg'uloti o'tkazildi. O'quv mashg'uloti davomida FDQT tashkilotlarining saf ko'rigi va amaliy ishlari yana bir bor ko'rikdan o'tkazildi.
Qo'mondonlik o'quv mashg'ulotlari  Urgut tumani hududida davom ettirilmoqda. Barcha amaliy tadbirlar shartli ravishda amalga oshirilmoqda.

URGUT TUMAN FVB XODIMI
KAPITAN M.RASULOV

Ижтимоий ҳимоя рестридаги ишсиз фуқаролар бандлиги таъминланмоқда

Тумандаги ижтимоий ҳимоя рестридаги ишсиз фуқароларни бандлигини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 252 сонли қарор талаблари асосида 25 нафар фуқароларга 150 млн сўмлик асбоб ускуналар ва меҳнат қуроллари субсидия асосида топширилди.

ТАДБИРКОРЛАР БИЛАН УЧРАШУВ

Туман ҳокими Ботир Жабборов туманимиздаги педагогика коллежида туманимиз тадбиркорлари билан учрашди.

Ушрашувда, туманда фаолият юритаётган тадбиркорлар ҳамда, фуқаролар иштирок этди. Туман раҳбари тадбир давомида тадбиркорлар ва ишбилармонларнинг таклиф ва мурожаатларини тинглаб, уларни атрофлича ўрганди. Тадбиркорлар томонидан тақдим этилган янги лойиҳалар кўриб чиқилди.

Мурожаатларнинг бир нечтаси жойида ҳал этилди. Вақт талаб этадиган масалалар эса ҳал этиш учун тегишли мутасаддиларга бириктирилиб, ижроси назоратга олинди. 

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15