UZCARD ва HUMO терминалларида ҳар икки картадан ҳам тўлов қилиш имконияти яратилади
14.04.2021 - 22:37UZCARD ва HUMO тўлов тизимлари ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Ҳужжат Ўзбекистонда нақд пульсиз ҳисоб-китобларни такомиллаштиришга хизмат қилувчи қўшма лойиҳаларни амалга оширишни кўзда тутади. Меморандум доирасидаги илк лойиҳага кўра, компаниялар инфратузилмаларининг босқичма-босқич интеграциялашуви амалга оширилади. “Халқ сўзи”нинг хабар беришича бу ҳақда Марказий банк ахборот хизмати маълум қилган.